Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизмати йўлга қўйилади

Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизмати йўлга қўйилади

“Ўзавтосаноат” маълумотларига кўра, Тошкентда Black Cab анъанавий инглиз такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Лойиҳани бўлажак ҳамкор билан биргаликда "Жиззах Авто" автомобиль корхонаси томонидан амалга ошириш белгиланган. Такси учун асосий автомобиль сифатида Volkswagen Caddy танланган. Бугунги кунда таксининг бу турини Лондон, Токио, Баку кўчаларида учратиш мумкин. Энди London Cab мамлакатимиз пойтахтида ҳам пайдо бўлади.

Black Cab таксиси шунчаки киракашлик хизмати эмас. Унда турли машина русумлари ва тасодифий ҳайдовчиларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Бу хизмат тури ўз маданияти, шонли тарихи ва миллий анъаналарига эгадир. Мисол учун, дунёга машҳур бўлган қора кэб Англия пойтахтининг ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади.

Black Cab такси хизмати сифати ва жозибадорлигини сақлаб қолиш учун London Cab талабларига мувофиқ, ҳайдовчилар қуйидаги билим ва тажрибага эга бўлишлари керак:

  • хушмуомалалик ва хабардорлик;

  • Тошкентдаги кўчалар ва хиёбонлар жойлашувини ўрганиш;

  • бекатлар, боғлар, майдонлар, ибодатхоналар, стадионлар, ресторанлар, тунги клублар, элчихоналар, ички ишлар участкаларининг жойлашувини билиш;

  • поездларнинг ҳаракатланиш жадвалини билиш;

  • театрлар репертуарини билиш.