Бугун яшанг, эртага эмас

Бугун яшанг, эртага эмас

20 йилдан ортиқроқ вақт давомида Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватида “Жигули” автомашинаси турар эди.

Бу “Жигули” ҳикояси жуда ҳам қизиқ бўлган. 1991-йилда Тбилиси шаҳрининг туманларидан бирида яшовчи фуқаро Резо Энукидзе ўзи учун янги ВАЗ 2106 машинасини сотиб олади. У бу машина учун бутун умр пул йиққан эди.

Биринчи кечадаёқ мошина ўғрилари машинанинг ғилдираклари ва ойларини ечиб кетишади. Резо жуда ҳам жаҳли чиқиб кетади ва машинани ўзи яшайдиган уйнинг балконига кран ёрдамида олиб чиқиб қўяди.

“Машина тинч, осойишта даврлар келгунча мана шу ерда туради” - деб Энукидзе ҳаммага жар солади.

Машина Резо учун жуда қадрли эдики, у машинани ерга олиб тушиш учун ҳали ҳам яхши даврлар келмади деб ҳисоблар эди. У машинани балконда бўлса ҳам жуда яхши парвариш қилар эди, ҳар куни уни ювиб, артиб, тозалаб кейин ишга кетар эди.

2018-йилда машина ерга олиб тушилди, лекин афсуски Резо Энукидзе энди йўқ эди. Унинг бутун умрлик орзуси машинани ерга олиб тушиб унда оиласи билан сайр қилиш эди.

Нима демоқчиман?

Ҳаёт сизга бир марта берилади, эртага ундай бўлиб қолса-чи, эртага бундай бўлиб қолса-чи деган хаёллар билан бугунги ҳаётинингизни ўтказиб юборманг. Ҳақиқий муваффақиятли инсонлар бугунги кун билан яшайди, эртанги куннинг ташвишларини эртанги кунга қўйиб беради.

Файласуфлардан бири шундай деган экан:

Ҳаёт бир кун, у ҳам бўлса бугун.