Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг

Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг

"Terabayt.uz" сайтининг хабар беришича, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди. У орқали тадбиркорлик субъектлари ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади. 

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot орқали корхона СТИРни сўров шаклида юбориш кифоя.

«Tekshiruv info bot» қўлланмаси:

  1. «@tekshiruvinfo_bot» манзили бўйича топинг ва «Старт» тугмачасини босинг.
  2. «Biznez info» каналига ушбу манзил орқали қўшилинг, каналга аъзо бўлинмаса бот ишга тушмайди.
  3. Корхона СТИР (ИНН) рақамини ботга юборинг ва текширув ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинг.