Маъсулиятсизлик отани олий ҳуқуқидан маҳрум қилди

Маъсулиятсизлик отани олий ҳуқуқидан маҳрум қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судида вояга етмаган Қ.Э манфаатида жавобгар М.С га нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб киритилган даъво ариза иш бўйича тарафлар иштирокида кўриб чиқилди. Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида вояга етмаган Қ.Э ҳозирги кунда беш ёшга кирганлиги, бироқ жавобгар М.С фарзанди беш ёшга киргунга қадар бирор маротаба уни кўришга бормаганлиги, унинг тарбиясида умуман қатнашмаганлиги ҳаттоки уни моддий таъминлашдан бош тортиб алимент тўламасдан келаётганли аниқланди ва суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгар М.С фарзанди Қ.Э га нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, агар жавобгар М.С ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ва бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирса, унинг даъво аризасига асосан иш суд тартибида кўриб чиқилиб, оталик ҳуқуқи тикланиши мумкин.   

 

        Х.Абдукаримов - Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг судья ёрдамчиси