» » Расул Кушербаев: "Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига"

Расул Кушербаев: "Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига"

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Мирзиёевдан Ўзбекистонда бесоқолбозликка рухсат беришни сўрашган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ёзди.

"Демократия йўлида инсон табиатига мос бўлмаган ҳаракатларни қўллаб қувватлашдан бўлак ҳар нарсага чидаш мумкин, деб ўйлайман.

Лекин эркак билан эркакнинг ўзаро эр хотин сифатида турмуш кечириб,  муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Ва токи тирик эканмиз Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман.

Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади.

Бир неча кундан бери айрим ҳориж ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга "Ilga Europe" номли бир жинсли жуфтликларни қўллаб қувватловчи (ЛГБТ) ва бошқа бир қатор шундай ташкилотлар Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни таъқиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақида мурожаат билан чиққани муҳокама қилинмоқда.

Тўғриси қайси бош билан(агар бўлса албатта) ўйлашаётганини билмадим-у, бироқ мамлакат тараққиёти ва миллат генофонди учун бу қандай фожиа эканлигини таклиф бераётган "бир жинсчи" ташкилотлар англашаётганмикан ўзи. Тўғриси буни тасаввур қилишнинг ўзи дахшат.

Одамлар учун фойдаси тегадиган, келажак авлод фаровонлиги учун хизмат қиладиган таклифлар тиқилиб ётганда буларнинг сўраётган нарсаси ҳеч бир қолипга сиғмайдиган иш.

Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига.

Миллат, халққа дўст одам, якуни авлодларнинг жисмонан йўқ бўлиши билан тугайдиган бундай мантиқсиз, аксилтабиий таклиф билан чиқмайди. Демак уларнинг бизга асли ким экани ва мақсади нима эканлигини тушуниб олаверинг.

Яшасин эркаклар эркаклигича, аёллар аёллигича қоладиган жамият!"

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР