» » Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади

Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

16 март куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессия иштирокчилари қаршисида маъруза қилган.

Мутахассис келтирган маълумотларга кўра, пойтахтнинг учта туманида карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келгани ҳақида хабар берилди. Ушбу маълумотлар орасида бир факт эътиборимизни тортди, деб ёзади "namanganliklar" канали.

Малика Қудратхўжаеванинг қайд этишича, 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган.

Эътиборлиси, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, тузалганлар ва вафот этганлар ҳақида кунлик статистика эълон қилиб турадиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги март ойида бирорта ўлим ҳолати ҳақида маълумот бермаган!

ССВ статистикасида коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақидаги маълумот сўнгги марта бир ой муқаддам — 10 февралда берилган. Ўшанда касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга етгани қайд этилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР