» » Ўзбекистонда AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали "ФутболТВ" ўрнида иш бошлади

Ўзбекистонда AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали "ФутболТВ" ўрнида иш бошлади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Янги телеканал бугун  2021 йилнинг 22 мартдан бошлаб эфирга чиқишни бошлади.

Ўзбекистонда янги AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали “2020-2021 йилларда Ўзбекистоннинг медиа бозори, тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги IMS Media Day 2020 конференциясида айтиб ўтилган эди.  

Янги болалар телеканали Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси бўлиб, у конференция доирасида тақдимот ҳам қилинганди.

Қайд этилишича, россиялик, жанубий кореялик ва aмерикалик ишлаб чиқарувчилар (шу жумладан SONY, DISNEY, UNIVERSAL) муаллифлигидаги юқори сифатли маҳсулотлари AQLVOY болалар канали учун мослаштирилади ва ўзбек тилига таржима қилинади. 

Телеканал болаларнинг дунёқарашини шакллантиришга, билимини оширишга хизмат қилувчи, мантиқий, математик ва тил қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган мултфильм ва дастурларга эътибор қаратади.

 Айни пайтда республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилган янги телеканал "ФутболТВ" канали ўрнида эфирга узатилмоқда.  Футбол мухлислари эса айни пайтда "ФутболТВ" канали қайта намойишда чиқиш-чиқмаслиги тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслар.

ЎзРепорт канали бунга изоҳ беради деган умиддамиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР