» » ДХА биринчи чоракда Жиззахда ваколатли органларнинг 582 та қонун бузилиш ҳолатини аниқлади

ДХА биринчи чоракда Жиззахда ваколатли органларнинг 582 та қонун бузилиш ҳолатини аниқлади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ижтимоий тармоқларда ДХМ томонидан кўрсатиладиган хизматлар муддатида кўрсатилмасдан, асоссиз қилиб ёки аксинча ортиқча ҳужжатлар талаб қилиши ҳақидаги эътирозлар баъзи-баъзида кўзга ташланади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида мурожаатларнинг муддатида кўриб чиқилмаслиги  Давлат хизматлари агентлиги ёки Марказларга боғлиқ эмас.

Ҳозирги вақтда Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган 154 турдан ортиқ давлат хизматларининг аксарияти ваколатли орган яъни турли давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан кўрсатилади. Демак бундан кўринадики, ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймоқда.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматлари ни олиш мақсадида  Dxa.gov.uz ҳамда my.gov.uz электрон тизимлари орқали қилган мурожаатлари ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилишининг қонунийлиги ДХА вилоят бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилганда жами 582 та қонун бузилиш холатига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур қонунбузилишлар  ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда:

  • “Ўзтрансгаз” АК томонидан 99 та,
  • “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан 32 та,
  • Солиқ органлари томонидан 24 та,
  • Ҳокимлик томонидан 21 та,
  • Қурилиш ва архитектура идоралари томонидан 14 та,
  • Ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари томонидан 14 та,
  • Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 12 та ва шу каби бошқа идоралар томонидан эса 366 та қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 19 та тақдимнома,  26 та огоҳномалар киритилди.

Натижада 34 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари 35 нафар мансабдор шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бу каби қонунбузилиш ҳолатлари такрорланмаслиги, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича бошқарма томонидан мунтазам равишда ваколатли органларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида амалий семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўрилса, уларнинг муаммоларига барҳам берилсагина ДХА ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Бунинг учун барча ташкилот ва идоралар масъуллари ваколатлари доирасида ҳаракат қилмоқлари зарур.

 

Алишер Неков - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси
 бошлиғи ўринбосари

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР