Маҳаллий авиарейслар чипталари 20-30 фоизга арзонлашади

Маҳаллий авиарейслар чипталари 20-30 фоизга арзонлашади

Фото: Sangzor.uz

Туризм ва спорт вазирлигида «Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда, жумладан, транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов сўз олди.

«Ҳозир Ўзбекистонда 17 та маҳаллий парвозлар амалга ошириляпти. Келаётган 1 ой ичида уларни 67 тага чиқариш режалаштирилган. Бу нафақат зиёрат туризми, балки ички туризм ривожланишига ҳам туртки беришига умид қиламиз. Нархлар ҳам ўртача 25-30 фоизга тушиши ҳисобланган, худо хоҳласа чипталар янги нархларда сотила бошлайди.


Йўловчиларга қўшимча қулайлик ва чегирмалар тақдим этиш мақсадида «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан авиачипталарни Click орқали харид қилганда 2 фоизгача кэшбек қабул қилиш мумкин. Ундан ташқари, авиакомпания расмий веб-сайти орқали тўғридан тўғри харид қилинган авиачипталарга 3 фоиз чегирма берилади. Жойларни онлайн танлаш тизими ҳам жорий этилган
», – деди Абдусамад Мўминов.

Унинг қўшимча қилишича, жорий йил 1 апрелдан халқаро аэропортларда хорижий авиакомпаниялар самолётларига кўрсатадиган хизматларнинг асосий турлари бўйича тарифлар 27 фоизга туширилди. Хорижий авиакомпанияларга қўшимча чегирмалар тақдим этилмоқда.

«Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Шаҳрисабз йўналишларига «Афросиёб» тезюрар поезди йўлга қўйилган. Бу йил август ойида яна 2 та Talgo поезди қатновга қўйилади, қўшимча равишда 4 та эконом вариантдаги вагонлар келтирилади», – деди Мўминов.