Ўзбекистонлик алпинист 1 июнь куни Эверест чўққисига кўтарилди

Ўзбекистонлик алпинист 1 июнь куни Эверест чўққисига кўтарилди

Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко (суратда чапда) 1 июнь куни Эверест чўққиси (H-8848)га кўтарилди. Бу ҳақда Call of wild Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Эверест (Жомолунгма) чўққисига кўтарилиш Никита Балабанов бошчилигидаги «Кулуар» экспедицияси томонидан амалга оширилган.

«Жомолунгма чўққисига кўтарилганлар муносиб равишда жасур ва қаҳрамон ҳисобланади. Айни пайтда таркибида Сергей ҳам бўлган гуруҳ таянч базага тушмоқда», — дейилади хабарда.


Маълумот учун, Эверест баландлиги биринчи марта 1847 йилда Эндрю Во бошчилигидаги ҳиндистонлик экспедиция томонидан ўлчаниб, 8 840 метрга баҳоланган. 1954 йилда эса Ҳиндистон Геологик хизмати томонидан қайта ўлчаниб, 8848 метрни ташкил этиши аниқланган.