Ўзбекистонда кузатилаётган қум бўронлари, сел тошқинларига нима сабаб бўлмоқда? Ўзгидромет маълумот берди

Ўзбекистонда кузатилаётган қум бўронлари, сел тошқинларига нима сабаб бўлмоқда? Ўзгидромет маълумот берди

Барчага яхши маълумки, кучли жала ёмғирлари кузатилганда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел тошқинлари вужудга келади.

Чангли бўрон – бу атмосфера ҳодисаси бўлиб, ер юзидан катта миқдордаги қум ва чангларни кучли шамол таъсирида кўтарилишидир.

Бизнинг ҳудудимизда бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланади.

Ўзбекистон, шунингдек Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда  - чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

Ушбу йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Ҳатто Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди. 

Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.

Кушрабад (Самарқанд вилояти) метеостанциясида соат тахминан 15:18 ларда шимоли-ғарбдан кучли шамол бошланиб, 20 м/с гача етган, шунинг окибатида қумли бўрон кўтарилган ва тахминан 16:20 ларда тинган.