» » Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразмда 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди

Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразмда 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборидан чиқадиган каналда қуввати 200 кВт бўлган микроГЭС қурилиши бўйича пилот лойиҳани амалга оширди.

Ушбу лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ва «Гидролойиҳа» АЖ лойиҳа институти мутахассислари Андижон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига чиқиб, микроГЭС қуриш учун энг истиқболли участкаларни қўшимча равишда ўрганди.

Улар илгари режалаштирилган Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди деган хулосага келди. Бунга сув оқими етарлича давомли эмаслиги, сув босими (1—4,5 метр) ва канал бўйича сув сарфи (0,25—4 куб м/сек) пастлиги сабаб қилиб келтирилди.

Андижон (6), Қашқадарё (2), Самарқанд (5) ва Фарғона (1) вилоятларида янги микроГЭСларни қуриш учун сув оқимларининг 14 та истиқболли участкаси аниқланди. Бу ерда сув босими (6—90 метр), сув сарфи (1—8 куб м/сек) ҳамда бир йил мобайнида сув оқими режимларининг давомийлиги анча юқори.

Шу тариқа, ҳаммаси бўлиб 19 та микроГЭС қурилади, уларнинг жами ҳисоб-китоб қуввати 10 055 кВт ни ташкил этади. Қурилиш харажатлари 12 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. 2019 йилнинг IV чораги ва 2020- йилнинг III-IV чоракларида ишга тушириш мўлжалланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР