» » ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг расмий муносабати

ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг расмий муносабати

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

“Jizzaxliklar” телеграм каналида эълон қилинган “Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлимида 3 кундан бери туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун навбатдамиз” деб номланган пост юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.                                          


Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлимидаги вазият Давлат хизматлари агентлиги Жиззах  вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда, вазият бугун 6 июль куни эмас, балки кеча душанба 5 июль куни бўлганлиги аниқланди. Маълумки, душанба фуқаролар мурожаати бошқа иш кунларига қараганда ортган ҳамда навбат кутиш ҳолатлари кўп кузатиладиган ҳафта куни ҳисобланади. Фуқаронинг мурожаати навбати етганда қарийб 10 дақиқа ичида ҳал бўлган ва фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси расмийлаштириб берилган.

Маълумот учун, бугун фуқаролар томонидан 60га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 37 таси туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш билан боғлиқ. Шунингдек 6 та никоҳ расмийлаштирилган ва 11 та фуқародан  никоҳдан ўтиш учун ариза олинган.

Шунингдек, 1 июндан ФҲДЁ бўлимларида экстерриториал тамойил, яъни рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган ҳолда никоҳ, туғилишни қайд этиш, ажрим ва ўлим ҳаракатларини расмийлаштириш  имконияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда Жиззах шаҳридаги туғруқ комплексларида туғилган болалар учун гувоҳнома олиш, никоҳни қайд этиш учун фуқаролар оқими кўпайган.

Айни пайтда Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлимида мудира лавозими вакант. Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири (мудираси) лавозимига танлов эълон қилинган ва танловдан ўтган номзод бўлим мудирлигига тайинланади.

Шунингдек, мазкур ФҲДЁ бўлимида ҳозирда шароитлар етарли эмаслиги муносабати билан бино жорий йилнинг III-чорагида тўлиқ жорий таъмирлашдан чиқарилади ва замонавий, барча қулайликларни ўзида мужассам этган ҳолда фуқароларга етарли шароитлар яратиб бериш режалаштирилган.

Ҳурматли фуқаролар!

Соҳага оид саволлар, эътироз ва таклифлар билан @DxaJizzaxBot телеграм боти, 1148 ишонч телефони ҳамда  www.davxizmat.uz расмий веб-сайт орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз!

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР