Хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли (видео)

Хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли (видео)

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ОВИР стикерларини бериш тўхтатилиб, чет элга саёҳат қилиш, ўқиш ёки бизнес учун чиқмоқчи бўлганларга янги биометрик паспорт тақдим этиш йўлга қўйилганди.

Ушбу паспортнинг 10 йил давомида амал қилиши хорижга тез-тез бориб турадиган фуқароларимиз учун катта енгиллик бўлди. Бундан ташқари, паспорт халқаро стандартларга ҳам жавоб беради.

Жорий йилнинг 1 май санасидан эса фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилди. Президент фармонига мувофиқ, чет элга чиқиш имкониятини берувчи биометрик паспортни олиш ва давлат божини электрон шаклда тўлаш учун ЯИДХП орқали ҳам ариза қабул қилиш мумкин бўлди.

Энди my.gov.uz билан саёҳат қилиш орзуси тезроқ ушалади.

Қуйидаги видеойўриқномадан хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўлини билиб олинг: