Автоблогерни кўрганда «акажон» деб юборган ЙПХ ходими бўйича расмий муносабат берилди

Автоблогерни кўрганда «акажон» деб юборган ЙПХ ходими бўйича расмий муносабат берилди

                                                                     Фото: Скриншот
Ижтимоий тармоқда «Оҳангаронда ЙПХ ходими машинани тўхтатди. Кейин рулда ўтирган автоблогер Бобур Ғаниевни таниб қолди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берилди.

Ҳолат жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қамчиқ довони ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланган, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида.