ИИВ қидирув эълон қилди

ИИВ қидирув эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-, 2442-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида – 1970 йилда туғилган Таджибоев Алишер Мухитдинович қидирилмоқда, дейилади ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, А.Таджибоев Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган «Катибатуль Тавхид валь Жиход» террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.

Мазкур шахс ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан ҳудудий ички ишлар органлари ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралган.