Ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг яна янги — «lambda» штамми тарқалмоқда

Ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг яна янги — «lambda» штамми тарқалмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билдиришича, шу йилнинг июн ойида COVID-19нинг янги тури — «lambda» штамми кенг тарқала бошлаган. Ушбу штамм биринчи марта 2020 йил декабрида Перуда рўйхатга олинганди.

«Lambda» штамм ҳозирги кунда 30 дан ортиқ мамлакатда аниқланган, асосан Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларида тарқалмоқда.