Қорақалпоғистонда ҳам ИИБдан одамнинг ўлиги чиққани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда ҳам ИИБдан одамнинг ўлиги чиққани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бахтияр Даулетмуратов Тахиатош тумани ИИБ профилактика инспектори Саламат Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда тан жароҳати етказилгани сабабли вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади.

Маълум қилинишича, Тахиатош тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Б.Даулетмуратовнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

«Терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинган. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда фуқарони калтаклаб ўлдирган профилактика инспекторининг ёрдамчилари қамоққа олингани хабар қилинганди.