Августдан об-ҳаво яна исиб кетиши кутиляпти

Августдан об-ҳаво яна исиб кетиши кутиляпти

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва эртага ҳам республикамизда бироз салқин об-ҳаво сақланиб қолади. Кам булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кундуз кунги қиймати 32-37° ни ташкил этади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон Республикаси билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30-31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1 августдан республикамизни салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг 35-40° гача исиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.