» » Давлат телеканаллари катта фарқ билан хусусий ТВларга ютқазмоқда

Давлат телеканаллари катта фарқ билан хусусий ТВларга ютқазмоқда

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

​​International Media Service компанияси Ўзбекистон реклама бозори ва телеканаллари рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра Ўзбекистонда энг кўп кўриладиган ўзбек ТВлари бу - Севимли, ЗўрТВ, MY5, БолажонТВ. Кучли 5ликни Миллий ТВ якунлаган. Энг кам кўриладиган телеканаллар рўйхатида эса - Маданият ва Марифат, УзрепортТВ, ТошкентТВ, ҳамда Ўзбекистон24. Ўзбекистон24 телеканалининг ушбу ўрни баъзиларни ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин лекин, Ўзбекистондаги ягона давлат ахборот телеканали сўнгги пайтлар фақат мансабдорлар томоша қиладиган каналга айланган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фақат шу телеканалга юқори даражадаги расмий йиғилиш ва мажлисларни ёритиш имконияти берилган. Шунга қарамасдан уларнинг рейтинги ҳавас қиладиган даражада эмас.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси таркибидаги телеканаллардан фақатгина БолажонТВ хусусий каналлар билан рақобатлаша оляпти. Кинотеатр, Ёшлар ва Наво телеканаллари уларни қувлаётган позицияларда жойлашган. МТРКнинг 13 телеканалларидан 9 таси рейтингнинг қуйи қисмидан ўрин эгаллаган.

Аудитория улушига кўра тижорий каналлар бозорнинг 45 фоизини ташкил этса, каналлар сони жиҳатидан 2 марта кўпроқ бўлган Давлат ТВлари 2 баробар камроқ - 23 фоиз.

Ушбу рейтинг телеканаллар бозоридаги реал аҳволни акс эттирмоқда. Вазият МТРКнинг тизимли ислоҳ қилиниши эҳтиёжи борлигини, телеканалларнинг аксариятини хусусийлаштириш ва иқтисодий мустақил қилиш зарурати ҳамда гибрид цензура элементларини пасайтириб рақобатбардош контент яратишга имкон бериш лозимлиги хақида далолат беряпти. Давлатнинг позициясини, тарғиботини сифатли ва самарали олиб бориш учун ўнлаб телеканаллар шарт эмас. Балки 2-3 кучли, рақобатбардош телеканаллар бўлса кифоя. Давлат каналларининг аксарини хусусийлаштириш МТРКга ажратиладиган бюджет маблағларини муносиблаштириб, қўшимчасига янги йирик солиқ тўловчиларни ҳосил қилади.

Нозим Сафаров

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР