Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о й и ш и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о й и ш и

Иқтисодиётимизнинг равнақ топиши ва юртимиз барқарор ривожланиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган қуйидаги тадбиркорларга миннатдорчилик билдирилсин:

“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида
- Базаров Диёр Гафурович - - Жиззах вилоятидаги “Sangzor-tekstil” МЧЖ раҳбари;
- Эргашев Алижон Султанович - Жиззах вилоятидаги “Jizzakh Textile” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбари;
- Паттерсон Уильям Даниел - Жиззах вилоятидаги “Silverleafe” МЧЖ раҳбари.

“Энг яхши солиқ тўловчи” сифатида
- Сайфуллаев Хожиакбар Гафурович - Жиззах вилоятидаги “Sangzor-parranda” МЧЖ раҳбари;
- Абдурахманов Илхомжон Турсунович - Жиззах вилоятидаги “Paxtakor teks” МЧЖ раҳбари.

“Энг яхши экспортёр” сифатида
- Хакимов Жамшид Юсупович - Жиззах вилоятидаги “Arnasoy gold tex” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари;
- Мамадаминов Умид Махмудович - Жиззах вилоятидаги “Jizzakh agritrade” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари;
- Эргашев Дадажон Азимжанович - Жиззах вилоятидаги “Jizzax-Toshtepa tekstil” МЧЖ раҳбари.