Ўзбекистон бўйлаб 1-синф ўқувчиларига аталган Президент совғалари ҳудудларга йўл олди

Ўзбекистон бўйлаб 1-синф ўқувчиларига аталган Президент совғалари ҳудудларга йўл олди

Ҳар йили Ўзбекистондаги мактабларнинг 1-синф ўқувчилари учун туҳфа қилинадиган Президент совғаларидан иборат карвон 23 август куни ҳудудларга йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Совғалар 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан, портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган.

Совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради. Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.

Маълумот учун, 2021–2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.