Ўзбекистон байроғи Малайзиядаги машҳур эгизак биноларда ҳам акс этиши маълум қилинди

Ўзбекистон байроғи Малайзиядаги машҳур эгизак биноларда ҳам акс этиши маълум қилинди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яқин кунларда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси байрам акциясини бошламоқда, деб ёзади "Дунё".

Ушбу санани нишонлаш доирасида Малайзия пойтахтининг рамзий диққатга сазовор жойларидан янги "Salom Link" пиёдалар кўприги, пойтахт мерияси кўп қаватли биноси ва машҳур Петронас эгизак миноралари жойлашган марказий чорраҳа Ўзбекистон давлат байроғи рангларига акс эттиради.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Куала-Лумпур шаҳридаги барча ватандошларимизни очиқ осмон остидаги байроқнинг рангларига қойил қолиш учун тадбир ўтказиладиган жойларга ташриф буюришга ва эсда қоларли суратга тушишга таклиф қилади.