» » Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари ўғирланмоқда

Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари ўғирланмоқда

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари ўғирланмоқда. Мазкур асбобни ечиб олиш жуда осон. Машина қўриқланмайдиган тураргоҳда қолиб кетса, жиноятчиларнинг бу борада “бахти чопган” бўлади. Бу ҳақда Batafsil.uz хабар бермоқда

Ўғирликлар тўғрисида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятининг бир нечта фойдаланувчилари маълум қилишган. Катализаторлар асосан кўп қаватли уйлар ёнида турган машиналардан, камералар ўрнатилмаган жойлардан олиб кетилмоқда. 

Ўғриларни машинанинг газ чиқариш тизимида жойлашган платина қизиқтиради. Шунингдек,   автомобилнинг бу қисмида нодир палладий ва родий элементлари ҳам ишлатилади. Ўртача, катализаторда 1-2 грамм палладий бўлади, шунинг учун битта бундай қурилмани сотишдан тахминан 100-200 доллар топиш мумкин.

Энг ёмони, жиноятчилар транспорт воситаларига ўрнатилган замонавий хавфсизлик тизимларидан қўрқишмайди. Зеро, катализаторни ўғирлаш учун ўғри машина остига тушиб, катализаторни болгарка ёки электр арра билан кесиб ташлашининг ўзи кифоя.

Фойдаланувчиларнинг фикрича, бу ўғирликларни тўхтатишнинг фақат битта йўли бор - бу ўғирланган эҳтиёт қисмларни сотиб олаётган кишиларни топиш керакдир.

Шу билан бирга, қанчалик ажабланарли бўлмасин, катализаторларни ўғирлаш - Ўзбекистонда кашф қилинган иш эмас. Бу билан бутун дунё жиноятчилари шуғулланади. Мазкур жиноятлар тўлқини Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларини ҳам қамраб олишга улгурган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР