» » Жиззахда ДХА ходимлари ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясида қатнашди

Жиззахда ДХА ходимлари ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясида қатнашди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясига старт берилган эди. Бугун ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ҳам акция доирасида қон топшириш жараёнида иштирок этди.

Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Шу билан биргаликда, Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туман Давлат хизматлари маркази ходимлари, Бош вазирнинг Жиззах шаҳридаги қабулхонаси ҳамда марказга ташриф буюрган фуқаролик ихтиёрийлик асосида акцияда иштирок этдилар.

 

 

Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.

Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муайян даражада ёрдам беради.

 

Маълумот учун: инсон организмида 4,5–5 литр қон бўлиб, донорлардан 350-450 мл қон олинади (физиологик доза). Инсон организми топширилган қон миқдорини 36 соат ичида тиклаб олади.

Маълум бўлишича, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
18:30
Киберҳужум: бу нима ва ундан ўзимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР