» » Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)

Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Автотранспорт воситаларининг ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш» хизмати жорий этилди.

Энди сиз автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олиш баробарида, яхшигина (10 фоиз!) чегирмага ҳам эга бўласиз. Бу — «тонировка»нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди дегани!

Бўлиши мумкин эмас? Қандай қилиб дейсизми?!

Агар бу сизни қизиқтириб қўйган бўлса, ўз автотранспортингизда қулайлик бўлишини ва ҳеч қандай жаримасиз «тонировка»да юришни истасангиз, барча саволларингизга my.gov.uz манзилидан жавоб топасиз!

Қуйидаги видеойўриқномада хизматдан фойдаланиш тартиби батафсил келтирилган.

Хизматнинг яна бир афзаллик жиҳати — унинг тезкорлиги. Яъни тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида Ягона порталдаги шахсий кабинетингизга электрон кўринишдаги QR-кодли сертификат, яъни рухсатномангиз келиб тушади. Ва уни исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин.

Ҳайдовчиларга яна бир маъқул томони, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!

Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР