» » “Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати

“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимидаги ҳолат юзасидан “Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” сарлавҳаси остида ёзилган мақола тарқалди.

Ушбу бўлим бугунги кунда 8 та (Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зарбдор, Зомин ва Янгиобод) туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар ва юридик шахслар учун хизмат кўрсатади. Бу албатта ушбу бўлимга мурожаат этувчи фуқароларни тўлиқ қамраб олиш қобилиятига эга эмас. Шуни эътиборга олиб, Зомин тумани ҳудудида Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига хизмат кўрсатувчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасини ташкил этиш бўйича ИИВга таклиф киритилган. (Sangzor.uz изоҳи:Юқорида номлари келтирилган 8 та ҳудудда вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 1 миллион 118 минг 600 нафар аҳоли истиқомат қилади.)

Бундан ташқари ушбу бўлим фаолият кўрсатаётган маъмурий бино фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш учун талабга жавоб бермайди. Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими учун Жиззах шаҳрининг Сангзор маҳалласи ҳудудида замон талабларига жавоб берадиган маъмурий бино лойиҳалаштирилиб, қурилиш ишлари бошланган. (Sangzor.uz изоҳи: Бинони қуриш бошланган, бироқ қачон битказилиши номаълум. Бундан кўринадики ҳайдовчилар яна анча вақтгача ушбу шароити етарли бўлмаган ҳудудга ташриф буюрадилар.)

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 02 март кунги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сонли Қарори билан амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш муддати 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар этиб белгиланган эди.

Бироқ, республикамиз ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келиши муносабати билан ушбу муддат бир йилга узайтирилиб 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар этиб белгиланди. (Sangzor.uz изоҳи: Демак муддати ўтган ҳужжатлар учун ҳозирча ҳеч қайси ҳайдовчи жаримага тортилмайди)

Бугунги кунга келиб, ушбу белгиланган муддатга кам вақт қолган сайин мурожаат этувчи фуқаролар сони ортиб бормоқда.

Шунга қарамасдан бир кунда яъни 2021 йилнинг 16 сентябрь куни мурожаат қилган 705 нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, 681 нафар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномалари алмаштириб берилган. (Sangzor.uz изоҳи: Бу яхши лекин 2 кун олдин база ишламай қолгани, натижада қўшимча босим кейинги кунлар ҳисобига тушгани ҳам айтилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.)

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, фуқароларимиз томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларининг қайд этиш гувоҳномаларини ўз вақтида алмаштириш учун мурожаат этмаганликлари сабабли бугунги кунда оммавий мурожаат этувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда ва албатта фуқароларнинг ўзаро тирбандлигини юзага келтирмоқда. (Sangzor.uz изоҳи: Шу ерда битта таклиф: Бугунги кунда барча туманларда Давлат хизматлари марказлари янги биноларда фаолият юритяпти. Ушбу биноларнинг аксарияти 2 қаватдан иборат бўлиб, иккинчи қаватида хоналар бўш. Шу сабабли фуқаролар оқими кўп бўлган туманларда ДХМларга вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан техник воситалар ўрнатилиб, қўшимча ходимлар ажратилиб, иш ташкил этилса Жиззах шаҳрида жойлашган бўлимга ҳам ташрифлар камаяр эди. Бу орқали 2021 йилнинг 31 декабрига қадар барча ҳужжатларни янгисига алмаштириб олиш учун имконият яратилар эди. Ҳозирча янги бино битгунича энг оптимал ечим шу деб ўйлайман. Бу эса одамларнинг вақтини тежайди. Тизимга нисбатан норозиликни ҳам олдини олиш ҳисобланади.)

 

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР