АҚШга визалар берила бошланди

АҚШга визалар берила бошланди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси барча турдаги визаларни тақдим этиш хизматини қайта тиклади. 

Айни пайтда биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари ва резидентларининг аризалари қабул қилинади. Айрим норезидент-аризачилардан ташқари Ўзбекистонда меҳмон виза билан бўлиб турган шахслар виза олиш учун ариза топшира олмайдилар.

Тезкор суҳбат учун кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради:

  • F-1, F-2, M-1, M-2 (талабалар);
    • J-1, J-2 (алмашув дастурлари);
    • C1/D (транзит ва экипаж аъзолари);
    • E (шартнома бўйича инвестор);
    • H1B/H4 (махсус соҳа ишчилари);
    • I (матбуот ва журналистлар учун);
    • L1/L2 (компаниялараро кўчиш);
    • О (ноёб ютуқ ёки қобилятга эга шахслар);
    • P (спортчилар, рассомлар ва киночилар);
    • норезидентлар: E, H1B, L, O ва P.

Шунингдек, у B1/B2 бизнес ва сайёҳлик визаси учун аризаларни қабул қилишни давом эттирилади.

АҚШ элчихонаси 1 октябрдан бошлаб Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг (CDC) янги сиёсатига мувофиқ иммиграцион визалар ва К-визаларини олувчилар учун COVID-19га қарши тўлиқ эмланишлари зарурлигини эслатди. Барча мурожаатчилар тиббий кўрикдан олдин эмланишлари зарур.

Фавқулодда вазият туфайли саёҳат қилиш зарурати туғилса, ConsularTashkent@state.gov электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.