» » Фарзанд тарбияси ота-она масъулми ёки таълим муассасаси

Фарзанд тарбияси ота-она масъулми ёки таълим муассасаси

Жиззах шаҳридаги “Заргарлик” маҳалласи ҳудудидаги “Зебо” савдо мажмуаси энг гавжум жойлардан бири. Бу ерда уй-рўзғор учун зарур маиший техника воситалари сотилади. Аксарият жиззахликлар айнан шу мажмуага тез-тез ташриф буюрадилар.

Шу билан бирга бу ерда сигарет, писта каби махсулотларни сотадиган опалар ҳам савдо қилишади.

Ўтган ҳафтада иш билан шу маҳаллаги кириб, кўп қаватли уйлар орасидан ўтаётган вақтимда бир ходиса юз берди. Орқа томондан шовқин кўтарилди. Ўгирилиб қарасам 4-5 синфлар чамаси бир бола ерда юзтубан ётибди. Қўлида 5-6 пачка сигарет қутиси. Ҳовлиққанча ўрнидан туриб олдинга қочишга ҳаракат қилди. Унинг ортидан эса бир аёл югурганча келяпти. Лекин кўп қаватли уйлар орасига кирган бола нима бўлганлигини англагунимизча кўздан ғойиб бўлди. Опа эса тинимсиз ушланглар ўғрилик қилди, нарсаларимни олиб қочди деганча қолди.

Аслида ўғирлик ёмон иллатлигини, ҳаромдан ҳазар қилишни бизга ота-онамиз, мактабда таълим берган ўқитувчиларимиз ўргатишган. Лекин бугун бундай қадриятлар йўқолиб кетаётган назаримизда. Айниқса вояга етмаганлар ўртасида шундай ҳолатларнинг содир этилаётганлиги ташвишланарлидир.

***

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Жиззах шаҳрида вояга етмаганлар томонидан 7 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз қолган. Жиноят турлари бўйича таҳлил этилганда ўғрилик жинояти 3 та, қасддан тан жароҳати етказиш 2 та ва бошқа жиноят турлари 2 тани ташкил этмоқда. Шаҳар ҳудудида жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганлар мавжуд эмас, 1 нафар республика ўғил болалар махсус ўқув-тарбия муассасидан қайтиб келган ўқувчига мураббий бириктирилган, 1-сон умумтаълим мактабида 11-синфда таълимни давом эттирмоқда.

Бу каби маълумотлар Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов бошчилигида Жиззах шаҳрида 2021 йил давомида вояга етмаганлар ишлари бўйича Жиззах шаҳар идоралараро комиссияси томонидан олиб борилган ишлар, камчиликлар, истиқболли режалар ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275 сонли фармон мазмун-моҳияти мавзусига бағишланган матбуот анжумани анжуманида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда сўз олган Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродовнинг маълумот беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14-мартда қабул қилинган қарори билан шаҳар ҳокимлигида вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси ташкил этилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида комиссия томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда уларни  бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жиззах шаҳрида жами аҳоли сонининг 65 760 нафарини ёки 27 фоизидан кўпроғини вояга етмаганлар ташкил этади. Шаҳар ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб ҳунар мактаблари, академик лицейларда ҳамда мактабгача таълим муассасаларида жами 47 мингдан зиёд вояга етмаган болалар  таълим тарбия олмоқда.

Жорий йил бошидан бошлаб, комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом,  комиссиянинг 2021 йилга мўлжаланган иш режаси, шунингдек,  болаларнинг ҳар томонлама ҳимоясига, улар ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқиши олдини олиш, бу борада ота-оналар ва ота-она ўрнини босувчи шахслар масъулиятини янада оширишга юқори турувчи органларига тақдимномалар киритилди. Комиссия раисининг қарорига кўра жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 18 нафар болага васийлик, 1 нафар болага ҳомийлик белгиланди, 1 нафар бола васийликдан оилага қайтарилди, 5 нафар бола меҳрибонлик уйига жойлаштирилди, 4 нафар ота-онаси томонидан ташлаб кетилган болалар ва 12 нафар болалар қариндошларига фарзандликка берилди. Комиссия томонидан ота-она қарамоғидан вақтинча маҳрум бўлган 97 нафардан зиёд вояга етмаган болалар аниқланиб уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгиланиши юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда шаҳар мактабларида 45 нафар чин етим болалар таълим олмоқда, улар маҳалла фуқаролар йиғини, ҳомийлар ва ҳокимлик томонидан  моддий қўллаб-қувватланиб келмоқда. Комиссия томонидан ушбу 45 нафар чин етимларнинг барчасига васий ва ҳомий тайинлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Шунингдек, 99 нафар ногиронлиги бўлган болаларга уй таълими тайинланган бўлиб уларнинг ҳар бирига халқ бўлими томонидан дарсликлар, зарур жиҳозлар,  тиббиёт бирлашмаси томонидан ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатиб борилиши назоратга олинган.

Шаҳар ҳудудида 9 ой давомида 2830 та туғилиш қайд этилган бўлиб ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 265 тага камайган, гўдаклар  ўлими жами 16 та қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 тага камайган. Вояга етмаган болалар ўртасида ўтказилган режали тиббий кўриклар натижасида асосан камқонлик, ошқозон ичак каслликлари кўп учраётганлиги ташвишли ҳолат. Болаларнинг саломатлиги билан боғлик ушбу салбий ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари тахлил қилинганда асосан болаларнинг нотуғри овқатланиши,  тўйимли аммо витаминларга бой бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини кўп истеъмол қилиши, оилада соғлом турмуш тарзига риоя қилинмаслиги асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Ногиронлиги бўлган ва  реабилитация техник воситаларига муҳтож 6 нафар болаларга реабилитация техник воситалари етказиб берилди.

 Ҳозирги кунда шаҳар пенсия таъминоти жамғармаси томонидан 812 нафар болага ногиронлик нафақалари ўз вақтида тўлаб келинмоқда.

Бундан ташқари, комиссия таклифи ва тўпланган хужжатларга асосланиб ўз фарзандини ноқонуний равишда чет давлатларидаги  таълим муассасаларига жўнатган 7 нафар ота-оналар суд қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Қонуни 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Комиссиянинг жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига киритган илтимосномасига асосан 1 нафар вояга етмаган ўқувчи республика қиз болалар махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилди.

Вилоят ИИББга қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-хуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жами 19 нафар вояга етмаганлар жойлаштирилган бўлиб, комиссия қарори билан уларнинг 4 нафари профилактик ҳисобга олинди, 1 нафари суд қарорига асосан қиз болалар махсус ўқув-тарбия муассасига жойлаштирилди, 11 нафарига огоҳлантириш берилди, 1 нафари меҳрибонлик уйига жойлаштирилди, 2 нафар ота-она ЎзР МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Комиссия қарорига кўра жами 24 нафар болалар профилактик ҳисобга олинган, 18 нафар ота-онага нисбатан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек, фуқароларнинг бевосита мурожаатларини қаноатлантириш,  шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 13, 14-моддаси талабларига кўа 70 нафарга яқин болаларнинг ўқишларини чет давлатларига  кўчиришга рухсат берилди.

Комиссияга бевосита фуқаролар, ота-оналар ва вояга етмаганлар томонидан келиб тушган турли мазмундаги 230 дан зиёд оғзаки ва ёзма мурожаатларга  ўз муддатида ва сифатли жавоб берилиши таъминланмоқда.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ҳамда блогерларни қизиқтиган саволларга жавоб берилди. Шаҳар ҳокими вояга етмаганлар орасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмаслигини очиқ тан олди. Бир сўз айтганда бу борада нафақат комиссия аъзолари балки, ота-оналар ва таълим муассасаларининг ҳам масъулиятини ошириш фурсати келган. Аҳир ҳеч бир ота-она фарзандининг ёмонотлиқ бўлишини истамаса керак.

Ҳакимжон Фозилов – Sangzor.uz сайти бош муҳаррири

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР