Тошкентда солиқ ходими хотинини ётқизиб, тепкилаганига муносабат билдирилди

Тошкентда солиқ ходими хотинини ётқизиб, тепкилаганига муносабат билдирилди

Тошкент шаҳрида солиқ ходими хотинини ерга ётқизиб, тепкилагани ҳақида хабар берилганди. Давлат солиқ қўмитаси хабар юзасидан ички хизмат текшируви олиб бораётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, давлат солиқ хизмати органлари тизимида ходимларнинг касбий фаолияти билан бир қаторда маънавий-ахлоқий хулқ-атворига нисбатан ҳам қатъий тартиб ўрнатилган. Солиқ хизмати органларида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан, оилавий зўравонлик кескин қораланиши айтилган. Гендер тенглиги ва барча ходимларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципига қатъий амал қилиниши очиқланган.

Воқеа 2021 йил бошида содир бўлган. Ҳолат юзасидан шу кунга қадар фуқаро томонидан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилинмаган, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳам маълумот келиб тушмаган. Агар воқеа ҳақида ўз вақтида хабар қилинганда ҳолат тезкорлик билан ўрганилиб, тегишли муносабат билдирилган бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, ҳозирда хабарда келтирилган ҳолат бўйича ички хизмат текшируви бошланган бўлиб, унинг якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши айтилган. Воқеликка бевосита алоқадор бўлмаган касбий фаолиятни сарлавҳа ҳамда матнларда алоҳида урғу бериб кўрсатиш ўринсизлиги ва бу давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, обрўсига путур етказиши айтилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter