Янгиобод тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди

Янгиобод тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди

15 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда ўтказилган.

Жиззах вилояти, Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8.000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.