» » Андижонда отаси томонидан мунтазам зўрлаб келинганини айтган қизнинг важлари тасдиқланмади

Андижонда отаси томонидан мунтазам зўрлаб келинганини айтган қизнинг важлари тасдиқланмади

Отаси томонидан зўрланганини айтган андижонлик қизнинг зўрлангани тасдиқланмаган, иш 9 ой аввал ёпилган, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

2021 йилнинг январь ойи бошида ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келингани ҳақида видео тарқалганди. Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошлангани, текшириш жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинган. Орадан ўн ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай қўшимча ёки якуний маълумот берилмаганди. «Дарё» мухбири вилоят прокуратураси ахборот хизмати билан боғланиб, тергов ҳаракатлари якуни бўйича маълумот тақдим этишни сўради.

Қизнинг айтишича, отаси 43 ёшли Т.А. уни илк бор 9-синфда ўқиётган пайтда оёқ-қўлини боғлаб, зўрлаган ва «Ё мен билан бўласан ё бу уйда яшамайсан», деб пўписа қилган. Шундан сўнг ота ўз қизини мунтазам зўрлаб, калтаклаб келган.

Қизнинг онаси 2010 йилда вафот этгач отаси бошқа аёлга уйланган. Қиз бу ҳақда қўшнилари, ўгай онаси, қариндош-уруғларига ҳам айтган. Бироқ ҳеч ким ёрдам бермаган, балки уни ёлғончиликда айблашган. 2020 йилнинг август ойида Абдумалик исмли профилактика инспекторига мурожаат қилган.

Таъкидланишича, ички ишлар ходими отага оғзаки огоҳлантириш берган, холос. Кейинроқ эса инспектор «Телефон ёки камерага тасвирга тушириб бер, шундагина унга қарши жиноий иш очаман», деб маслаҳат берган. Қизнинг айтишича, ички ишлар органлари, маҳалла қўмитаси, хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳам бунга нописандлик қилмоқда. Масъул органлар буни исботлашни қизнинг ўзидан сўрашмоқда.

Уйида мунтазам ҳақоратланган, зўрланган ўсмир мактабга ҳам мунтазам қатнай олмаган. Ўз жонига қасд қилишга бир неча бор уринган.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат туман ички ишлар бўлимида жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қайд қилиш тўғрисидаги «Шакл-2» журналида 2021 йил 19 январь куни қайд қилинган.

Ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳ вакиллари ҳодиса жойга чиққан ҳолда кўздан кечирилган. Кўздан кечириш давомида ҳодиса содир бўлган уйдаги отаси томонидан зўрланганини айтган қизнинг ётоқхонасидан 2 дона тўшак, 2 дона аёллар ички кийимлари ашёвий далил тариқасида олинган. Олинган ашёвий далиллар юзасидан судга оид биологик ҳамда физика-техника экспертизалари тайинланган.

Фуқаро Т.А.нинг танасида зўрлик белгиларидан қолган тан жароҳатлари бор-йўқлиги ҳамда уни жинсий алоқа қилиш лаёқатига қодир эканини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва хулосаси олинган.

Ҳолат бўйича Р.Ё.нинг отаси Т.А.дан тушунтириш хати олинган вақтда у қизи ижтимоий тармоққа қилган мурожаатидаги ҳолатлар бўлмаганини, яъни у қизини зўрлаб номусига тегмаганини, қизига нисбатан ҳеч қачон бундай уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилмаганини, ҳозирда қизи унга туҳмат қилаётганини билдирган. Қизнинг ўгай онаси И.М. ҳам шундай тартибда тушунтириш берган.

Бундан ташқари, отаси томонидан зўрланганини айтган қиз ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатдан МФЙ раиси, унинг маслаҳатчиси ҳамда профилактика инспекторлари ҳам хабардорлигини маълум қилган бўлса-да, улар мазкур ҳолат юзасидан ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини, уларга Р.Ё. юқоридаги ҳолат юзасидан умуман мурожаат қилмаганини билдиришган.

Отаси томонидан зўрланганини айтган қиздан ҳимоячиси И.К. иштирокида тушунтириш хати олинган вақтда, отаси уни 9-синфлигидан буён яшаш уйидаги хонасида зўрлаб, у билан жинсий алоқа қилиб келганини маълум қилган. Бу ҳақда кимгадир айтса, отаси уни ўлдириб юбориш билан қўрқитгани, содир бўлган воқеаларни исботлаш учун далили бўлмагани сабаб ижтимоий тармоқларга мурожаат жойлаштирганини таъкидлаган.

Р.Ё. суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган ва мутахассислар кўригига қўшимча йўлланмалар ёзиб берилган ҳамда суд-тиббий экспертизаси хулосаси олинган.

Суд-тиббий экспертизасининг 2021 йил 15 февраль кунги хулосасидаР.Ё. нинг қизлик пардасининг анатомик бутунлиги бузилмагани аниқланган. Шунингдек, қизлик пардасининг анатомик тузилиши, (ёйилувчан ва чўзилувчан экани) уни бузилмасдан туриб жинсий алоқа қилишига йўл қўйиши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

Бундан ташқари, отаси томонидан зўрланганини айтган қизнинг баданларида, жинсий аъзосида, оғиз бўшлиғида тан жароҳати ва унинг излари ҳамда олинган тампонларда суд биологик текширувда спермазоидлар топилмаган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 18 февраль куни туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига (унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани) асосан жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
09:57
Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?
09:54
Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?
09:47
Фозилхўжа Арифходжаев 7 йилдан кўп муддатга қамалди
09:45
«СССР эффекти, Россия манфаатлари ва антихитой кучлари» — Чироқсизлик оқибатлари, сабаблари ва хулосалар…
09:40
Президент электр энергияси ўчган вазиятда қандай йўл тутганини сўзлаб берди
09:36
Тошкентда террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди
17:57
Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
17:44
Жиззахда Бош вазир қабулхонаси тадбиркорларнинг 184 та мурожаатини кўриб чиқмоқда
17:30
Арнасойнинг “Бахтли” МФЙ аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди (Видео)
11:55
Жиззахда 41 минг гектардан ортиқ ерга томчилатиб суғориш тадбиқ этилади
11:00
Алишер Усмоновга алоқадор бўлган компания «Оҳангаронцемент»ни сотиб олди
10:55
Тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади
10:51
Инфографика: Жиззах вилоятининг 2021 йил январь-декабрь ойлари учун ташқи савдоси
09:33
Пуфаклар ва дартс. Истироҳат боғларида ота-оналар ва болалар юз мингларга чув туширилмоқда
09:29
Ҳозирда Урганчда ҳаво ҳарорати -13 даража совуқ
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР