ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи талабалар кунида ёшлар билан учрашди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи талабалар кунида ёшлар билан учрашди

Бугун Жиззах давлат педагогика институтида 17-ноябрь халқаро талабалар куни муносабати билан “Мотивация бекати” тадбири ташкил этилди. Унда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков ва вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акмал Эргашевнинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб Институт фойесида ўрнатилган “Талабалар дўстлиги учун” деб номланган баннерга меҳмонлар ўз дил изҳорларини ёзиб қолдиришди. Шундан сўнг “Яшил макон” лойиҳаси доирасида институт ҳовлисига рамзий кўчатлар экилди.

Шундан сўнг институт ректори Шавкат Шарипов ҳамроҳлигида институт маданият саройида талабалар билан учрашувда иштирок этилди.

Меҳмонлар бугунгача эришган ютуқлари, ҳозирда амалга ошираётган ишлари тўғрисида гапириб, талабаларни ўз мақсадларига эришиш йўлларида тинимсиз изланиш ва ҳаракат қилишлари лозимлиги хусусида мотивацион фикрларни билдирдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.

Самимий руҳда ўтган учрашув том маънода талаба ёшларни руҳлантира олди дейиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати