Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди

Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди


 

Ўзбекистон президентининг фармонига асосан 2021-йилнинг 17-ноябр куни Халқ таълими вазири

лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълумот учун, Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У шу кунга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.