Бензин нархи АЁҚШларда нега тушмаётганига изоҳ берилди

Бензин нархи АЁҚШларда нега тушмаётганига изоҳ берилди

Иккинчи ҳафтадирки, биржа савдоларида АИ-80 маркали бензин нархи тушишда давом этаётгани ҳақида хабар берилмоқда. Бу вақт оралиғида АЁҚШларда бензин арзонлаш ўрнига кўтарилишда давом этяпти. Бугун шохобчаларидаги энг арзон бензин нархи 7390 сўмга чиққан, хусусий АЁҚШларда эса 8300гача ошган.

Қайт этилишича, бу вақтда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 8 444 минг сўмгача пасайиб 17 фоизга арзонлашган.

Кичик 1 тн лотлар савдосида Бухоро НҚИЗ томонидан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган бензининг ўртача сотиш нархи 7028 минг сўмгача пасайди ёки 16 ноябрга нисбатан 31 фоизга арзонлашди, «Саноат энергетика гуруҳи» MЧЖ ҚК маҳсулоти бўйича пасайиш  17 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, йирик 60 тн лотларда нархлар пасайиши тенденцияси бир мунча секин кечмоқда ва 5 фоизни ташкил этган.

Мнополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархи биржада тушаётган бўлсада, АЁҚШларда ошаётганига изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда, 2-3 ой давомида шаклланган маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган АИ-80 бензиннинг баланд нархларга таъсир кўрсатиш учун фақат бозор механизмлари қўлланилмоқда, яъни таклифга таъсир кўрсатиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, бу чораларнинг самара бериши ва нархларнинг барқарорлашиши учун маълум вақт талаб қилинади. Шу билан бирга, импорт бензиннинг нархлари жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқлиги омили сақланиб қолмоқда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 16-22 ноябр кунлари  биржада пасайиб борган нархларда харид қилинган 20 760 тн маҳсулотдан 3 409 тн ёки 16 фоизи чакана тармоқгача етиб борган.

Бунда, маҳсулот биржа савдоларида сотилгандан кейин заводдан чакана савдогача етиб бориш муддатларини (15 кунгача сарфланиши мумкин) ҳам инобатга олиниши муҳим.

Бундан ташқари, ҳозирда Идораларо ишчи гуруҳ томонидан бензин таннархини оптималлаштириш бўйича бевосита ишлаб чиқарувчи корхонларга чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилмоқда, шунингдек Қўмита томонидан биржа савдоларида нархларга сунъий равишда таъсир кўрсатган ноҳалол иштирокчиларга нисбатан ўрганишлар давом этмоқда.