» » 1 декабрдан нималар ўзгаради?

1 декабрдан нималар ўзгаради?

2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳи norma.uz портали томонидан тақдим тақдим этилди.

Кўчма савдо соддалаштирилади

  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини «K–SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
  • Кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича «K-SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги баҳоланади

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш ва очиқлигини баҳолаш методикаси асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади.

Давлат органлари коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги ҳисобот берадилар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Харид комиссиясининг айрим ваколатлари бекор қилинади

Харид комиссиясининг маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш ва иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш ваколатлари бекор қилинади.

Чет элда яшайдиган юртдошларимиз давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади

  • Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратилади. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари уларга ЭРИ калити сертификатларини беради;
  • Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида берилади;
  • лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни БҲМнинг 10%игача миқдорда белгиланди. Қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки БҲМнинг 10%идан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Бунда QR-код қўйилган лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмайди.

 Божхонада – ягона ҳисобварақ-фактура асосида олдиндан тўлов

Ўзбекистон Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

  • ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
  • ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
  • тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади

Шартномалар тузиш тартиби соддалаштирилди

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
  • қуйидагиларни белгилашга доир талаблар:
  • давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни;
  • қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни.

 Электрон чекларда – қўшимча маълумотлар

Электрон чекларда электрон тўлов тизимлари хизматлари ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг («P2P» тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.

Оролбўйи кардиология маркази имтиёзга эга шахсларга хизматлар кўрсатади

Оролбўйи кардиология ва кардиохирургия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига уланиши таъминланади.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР