» » Шошилинч! Пул тўлаганлар ҳам бу йил янги машина минолмайди

Шошилинч! Пул тўлаганлар ҳам бу йил янги машина минолмайди

«UzAuto Motors» АЖ компанияси 2021 йилнинг ноябр-декабр ойларида етказилиши керак бўлган машиналарни яна 2 ойга, яъни 2022 йил февралгача чўзганини маълум қилди.

«UzAuto Motors»га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1-бандини қўллашга ҳамда 3.1-бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур», дейилади расмий хабарда.

Аниқроқ айтганда, бундан бир неча ой олдин қарийб тўлиқ тўлов қилиб, ҳалигача машинаси чиқишини кутаётган харидорлар жорий йилда салондан янги автомобил миниб чиқолмайди. Чунки яна ўша яримўтказгичлар сабабчи.

Яримўтказгичар можароси шу йил октябр ойида бошланганди. Ўшанда «UzAuto Motors» яримўтказгичларни баҳона қилиб, 4-позиция «Chevrolet Cobalt» машинасини ўриндиқ иситиш модулисиз сотишга уринганди.

Ушбу масалани Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрганаётган эди. Лекин орадан бир ойдан зиёд вақт ўтса ҳамки, ўрганиш натижалари ҳақида расмий маълумот берилмади.

«UzAuto Motors» АЖнинг ўз мижозларига бу тарзда ҳурматсизик қилиши биринчи марта эмас, ҳаттоки бунга одамлар ҳам ўрганиб қолди. Масалан, август ойида Lacetti учун қарийб 25 000, Cobalt учун эса салкам 8 000 та одам навбатда турганди. Бунинг сабаби асосан ишлаб чиқариш камайиб кетганида эди.

2020 йилга қараганда бу йил деярли барча моделларни ишлаб чиқариш тўхтатилганди, айниқса, Spark. Бунинг ортидан августда машина сотиб олишни истаб, тўлов қилган одам автомобилни 2022 йил баҳорида минарди. Натижада эса бир неча ой олдин «шапка» бериш яна қайтганди, UzAuto Motors рад этган бўлса ҳам. Демак, бугун чўзилган 2 ой ҳам аслида яна узайтирилиши мумкин. Чунки августдаги электрон навбатлар сони баҳорни кўрсатган эди.

Хорижлик малакали мутахассис экани айтилган Бу Андерссоннинг «UzAuto Motors» АЖга бош директор бўлиши ҳам мижозлар устидан кулиш ҳолатларини камайтирмади. Аксинча, унинг даврида «UzAuto Motors» «Chevrolet Captiva 5» автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатганди.

Бу тақлид монополия ижтимоий тармоқларда, янгилик сайтларида кўп бор танқид қилинганига бирор марта айтарли реакция билдирмаган «UzAuto Motors» Inkuzart томонидан деворга чизилган граффитини бир кунда ўчиртиришга эришганди.

Кўча рассомининг ижод намунасида Chevrolet савдо белгиси остида автомобиллар ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors компанияси монополиясига ишора қилиб, машина олиш учун узун навбат акс эттирилганди. Шунингдек, навбат бошида турган инсоннинг қизил бош кийими «шапка» тизимига ишора эди.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
09:18
Тошкентнинг 12та тарихий дарвозаларини тиклаш бўйича узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
09:14
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади
08:24
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
08:22
Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди
20:58
Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
20:53
Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди
17:43
ЖПИ сиртқи бўлими томонидан ташкил этилган "CAREER DAY INNOFAIR-2022" карералар кунида 120 нафар талаба иш ўрнига эга бўлди
16:01
Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади
15:30
Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди
08:13
Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди
08:10
Номдор воситаларнинг сохтасини ясаб сотган шоввоз ушланди
08:08
“Бекободйўлиндустрия” УК мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:07
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни қандай ўтказиш бўйича баёнот билан чиқди
08:06
Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
08:03
Шу йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР