Самарқанд халқаро аэропорти бугундан ўз фаолиятини бошлади

Самарқанд халқаро аэропорти бугундан ўз фаолиятини бошлади

Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланган. Унинг таркибида узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги ҳамда 24 та самолёт стендлари учун перрон мавжуд.

Шунингдек, аэродром мажмуасида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг иккинчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими ўрнатилган.