» » Давлат хизматлари агентлиги: “Биз 4 ёшдамиз!”

Давлат хизматлари агентлиги: “Биз 4 ёшдамиз!”

Жиззах шаҳрида “Давлат хизматлари агентлиги: “Биз 4 ёшдамиз!” шиори остида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Дастлаб, бошқарма тизимидаги автомашиналар карвонига старт берилди. Жиззах шаҳрининг “И.Каримов – А.Навоий – Шароф Рашидов” шох кўчалари йўналиши бўйлаб махсус автобус  ва транспорт воситалари ҳаракатланди.

 

 

Шундан сўнг янгидан таъмирланган Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими, “Бахт уйи”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда сўз олган ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Умурзаков Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармонига асосан 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилганлиги, мазкур Фармон билан Агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялари юклатилганлиги хусусида гапирди.

Ўтган 2020 йилда Жиззах вилоятидаги барча туманлардаги Давлат хизматлари марказлари янги биноларда тўлиқ иш бошлаган эди. Ҳозирда Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Бахмал, Пахтакор, Ғаллаорол, Зарбдор, Янгиобод туманларида ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари марказларининг янги қуриб фойдаланишга топширилган барча қулайлик ва шароитлари мавжуд замонавий биноларига кўчириб ўтказилди ва фаолият кўрсатмоқда.

 

 

Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов ҳамда Зомин туман  ФҲДЁ бўлимлари эса алоҳида бинога эга бўлиб, ушбу бинолардаги шароит бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди. Мазкур ҳолатни инобатга олган агентлик раҳбарияти ушбу биноларни таъмирлаш учун маблағ ажратди. Ҳозирда ушбу 3 та туманда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари бинолари қайта таъмирланиб, яқин кунларда аҳолига туҳфа қилиниши кутилмоқда.

Тантанали тадбирда рамзий лента қирқилгач иштирокчилар бино ичкарисида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шу куни никоҳи қайд этилаётган ёшларга янги оила қуриганликлари муносабати билан гувоҳномалари йиғилганлар иштирокида топширилди.


 

 

 

Шундан сўнг, “Висол” тантаналар мажмуасида “Давлат хизматлари агентлиги: “Биз 4 ёшдамиз!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2018-2019-2020 йиллардаги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилган устувор вазифалар юзасидан бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаковнинг маъруза қилди.

Маърузада мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

 

 

Анжуманда соҳани ёритишда ҳамкорлик қилган ОАВ вакилларига ҳамда тизимда самарали натижаларга эришган ходимларга бошқарманинг ташаккурномаси, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

    

Жиззах вилоят филармонияси томонидан ташкил этилган бадиий дастур байрамга ўзгача шукуҳ бахшида этди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР