» » Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат юзасидан аниқлик киритди

Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат юзасидан аниқлик киритди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказининг “Дамас” русумли хизмат автомобилининг фотосурати тарқалди.

Мазкур автоулов орқали ДХМларга шахсан ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи шахслар учун сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

“Икки оғиз” жумланинг нотўғри қўлланиши ҳар қандай фотосуратни турлича тушунишга олиб келиши сир эмас. Ушбу вазиятда ҳам шу каби тушунмовчилик юзага келди.

Мазкур ҳолат нотўғри талқин қилинмаслиги учун Давлат хизматлари агентлиги аниқлик киритмоқда:

Мустақиллик куни арафасида Давлат хизматлари марказлари Республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун зарурий ёрдам ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш ташаббуси билан чиқишди. Табиийки, мазкур хайрли ишда Қорақалпоғистон Республикаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Фотосуратда кўриниб турганидек, Чимбой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари кейинчалик эҳтиёжманд фуқароларга етказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишмоқда.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни нотўғри талқин этиб, ўзларича "шов-шув" ясамоқчи бўлган. Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!

Ахир бировга яхшилик қилишдек эзгу ишларни қўллаб қувватлаш сиз-у бизнинг асосий вазифаларимиздандир.

Байрам кайфияти ҳар бир оилага кириб борса бунинг нимаси ёмон!

Азизлар, хайрли ишларни қилишдан чарчамайлик.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР