Давлатга кириб келар экан улар, улар Россия қонунчилиги, тили ва урф-одатларини билиши керак. Путин мигрантлар мавзусида гапирди

Давлатга кириб келар экан улар, улар Россия қонунчилиги, тили ва урф-одатларини билиши керак. Путин мигрантлар мавзусида гапирди

Россия Президенти Владимир Путин фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши йиғилишида мамлакатга келаётган мигрантлар Россия қонунчилиги, тили ва урф-одатларини билиши кераклигини айтди.

“Ишлаш учун мамлакатимизга келмоқчи бўлганлар ўз мамлакатларида бунга тайёргарлик қилсин: тилни, қонунчилигимизни ўргансин,   ўз ҳақ-ҳуқуқларини билсин. Россия Федерацияси қонун ва қоидаларини, бу ерда яшовчи халқларнинг урфларини ўрганиш учун жамоат ташкилотлари ва давлат идораларимиз уларни нимага йўналтиришини англаб етиши борасида ишлаш керак”, - дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати бу борада Ҳамдўстлик мамлакатларидаги ҳамкасблари билан батафсил гаплашмоқда.

"Яқинда Ўзбекистон президентининг мамлакатимизга ташрифи чоғида шундай суҳбатлардан бирини ўтказдик. Ўзбекистон президенти ишлашга келган одамларнинг бу фаолиятга тайёр бўлишидан манфаатдор эканлигини билдириб, Ўзбекистон давлат органлари бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини айтди. Бундай ишлар бошқа ҳамкорларимиз: Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан ҳам йўлга қўйилган. Шунинг учун бу масала диққат марказимизда турибди. Лекин бу ҳамма нарса якунланди дегани эмас , аксинча- бу ишнинг бошланишидир”, – деди Путин.