Самарқандда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди

Самарқандда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди

Самарқанд шаҳар, Қир маҳалласининг Боғимайдон кўчасида яшовчи, 2005 йилда туғилган Тўрақулова Нихола Бахтиёровна 2021 йил 17 октябр куни соат тахминан 19:30ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди. 

Aлоҳида белгилари: бўйи тахминан 155-160 см, кўзлари қисиқ, қора рангда, ўртача гавдали, озғиндан келган, юзи узунчоқ, сочи қора рангда елкасига етмайди, қулоқ супраси ўртача катталикда, ташқи кўринишида нуқсонлари йўқ.

Эгнидаги кийимлари: эгнида оқ-қора рангли костюми, оқ рангли жемфир, қора рангли жинси шими, оёғида оқ рангли кросовка.

Тўрақулова Нихола Бахтиёровнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998972877278, +998662311111, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.