Тошкентда "100 G'oya" танлови бўлиб ўтмоқда. Унда Жиззахлик ёшлар ҳам иштирок этишмоқда (ФОТО)

Тошкентда "100 G'oya" танлови бўлиб ўтмоқда. Унда Жиззахлик ёшлар ҳам иштирок этишмоқда (ФОТО)

Жорий йилнинг 18-19 декабр кунлари Тошкент шаҳрида "100 G'oya" танловининг республика босқичи ўтказилмоқда. Ушбу танловда Жиззахлик 13 нафар ёшлар ҳам иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Sangzor.uz интернет нашри мухбири Бекжон Жўрақулов хабар бермоқда.

 

 

Ушбу танлов шахсан Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан ўтказилаётган бўлиб, финал босқичида жами 245 га яқин ёшлар иштирок этишмоқда.

 

 

 

Улардан 100 нафарининг лойиҳалари танлаб олиниб, келгусида амалга ошириш учун сармоя ажратилиши ва президентга тақдим этилиши мумкин.

 

 

 

 

Танлов ғолиблари қимматбаҳо соврин ва сертификатлар билан тақдирланиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Танлов бўйича якуний натижалар 19-декабр куни кеч соат 19:00 да эълон қилинади.