Президент балиқчиликни ривожлантириш юзасидан муҳим топшириқларни берди

Президент балиқчиликни ривожлантириш юзасидан муҳим топшириқларни берди

Президент ҳузурида балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

"Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур", деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган беш йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, жорий йилда 400 минг тоннага етказилади.

Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шарт - Президент.

 Бунинг учун:

- Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;

- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;

- уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;

- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;

- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Йиғилишда кўтарилган муҳим эслатмалар асосида бугунги кунда ҳар бир туманда балиқчиликни ривожлантириш, аҳоли хонадонларида балиқ етиштиришни кўпайтириш борасидаги имкониятлар ҳисобга олинмоғи лозим.

Айни пайтда Ш.Рашидов туманида жойлашган “Gold Fish Agro” МЧЖ томонидан интенсив усулда балиқларни парваришлаш чоралари кўрилмоқда. Бугун Зомин тумани “Пешағор” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси, ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков  мазкур қишлоқ хўжалик ўқув ишлаб чиқариш марказида бўлди. Марказ фаолияти билан танишиб, Пешағор МФЙ ҳудудида аҳоли хонадонларида балиқчиликни ривожлантириш имкониятларини ўрганди.

 

 

 

 

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати