“Тошкент-Термиз” автомагистрали ёқасида “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғи умумлашган ҳолда ташкил этилади

“Тошкент-Термиз” автомагистрали ёқасида “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғи умумлашган ҳолда ташкил этилади

Аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш устувор вазифалардан бири.

Шу мақсадда Президент Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 9 ноябрь куни видеоселектор йиғилишида ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғини умумлашган ҳолда ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди. Унга асосан Шароф Рашидов туманидаги М-39 “Тошкент-Термиз” автомагистрал йўли ёқасидан ер майдони танланган.

Аҳолининг йиллик ўсиш суратлари таҳлилига кўра, 2021 йилда Жиззах шаҳри аҳолиси 180,7 минг киши (йиллик ўсиш сурати 1,9 %) ҳамда Шароф Рашидов тумани аҳолиси 226,1 минг киши (йиллик ўсиш сурати 2,6 %)ни ташкил этиб, ўсиш суратлари юқорилиги боис Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туманига чегарадош бўлган, кичик саноат зонаси, ёшлар саноат зонаси ва мебель саноат зоналари ривожланаётган, транспорт логистикаси қулай бўлган ҳудуд танланган.

2022 йилда 14 та ҳар бири 80 хонадонли жами 1 120 хонадонга мўлжалланган 16 қаватли уй-жойлар янги тизим асосида “қурилиш кластери” томонидан амалга оширилади.

Ҳудудни коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича 5,4 км йўл, 1,5 км ичимлик суви, 2,0 км канализация тармоғи ва 1 та 1 минг м3 локал оқава тизими, 2,5 км электр тармоғи, 8,0 км табиий газ тармоғи ва 7,3 км алоқа тармоғи тортиш ишлари амалга оширилади.

Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш борасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 23 та қишлоқ ва 3 та маҳалла танлаб олинган.

Мазкур дастур доирасида 2022 йилда:

-187 км ички йўллар таъмирланади (шундан, 68 км асфальтбетон ва 119 км тупроқ йўлга шағал ётқизилади).

  • қишлоқ ва маҳаллада жами 191,3км ичимлик сув ва оқава суви тармоқлари ҳамда 47та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади;
  • 7,6км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
  • 84,9 км электр тармоқлари тортилади 48 та трансформатор янгидан ўрнатилади, 2 065 та таянч устунлари ҳолати яхшиланади;
  • 11км газ тармоқлари ҳамда 48та газ тақсимлаш пункти таъмирланади;
  • 33,2 км алоқа тармоғи таъмирланади.

Шунингдек, Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида 4 та боғча, 16 та мактаб, 15 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

Ҳудудларни ободонлаштириш доирасида жами 27,6 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 912 та тунги ёритиш тизими яхшиланади.

Уй-жой фондини ривожлантириш бўйича жами 4 023 та якка тартибдаги ва 13 та кўп квартирали уй-жой таъмирланади, янги тартиб бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратиш ишлари давом эттирилади.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун 2022 йилда жами 232,6 млрд сўмлик маблағлар йўналтирилади. Шундан:

  • республика бюджетидан – 127,1млрд сўм (54,6 фоиз);
  • маҳаллий бюджетдан – 48,6млрд сўм (20,9 фоиз);
  • тармоқ корхоналари ҳисобидан – 12,7млрд сўм (5,4 фоиз);
  • аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 29,9млрд сўм (12,9 фоиз);
  • кредитлар ҳисобидан – 14,4млрд сўм (6,2 фоиз) йўналтирилади.