Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарори билан 12 нафар беморга 66 млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарори билан 12 нафар беморга 66 млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарори билан 12 нафар беморга 66 млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ “Саховат ва кўмак”  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Кенгашнинг ушбу қарори бугун 27 декабрь куни E-qaror тизимига жойланди.

Асосан Жиззах шаҳридан 5 нафар, Шароф Рашидов туманидан 6 нафар ва Зомин туманидан 1 нафар беморларга турли миқдордаги маблағлар ажратилмоқда.

Ушбу беморлар оёқ суяк емирилиши, лейкоз, саратон, қандли диабет, грижа, оёқ фалажи каби касалликлар билан даволанмоқда.