Жиззахда банк ходими мижозларнинг пулини ўғирлади

Жиззахда банк ходими мижозларнинг пулини ўғирлади

Жиззах шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан номаълум шахс 8 миллион сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни банкнинг чакана хизматлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалласида истиқомат қилувчи шахс содир қилингани аниқланди.

Шунингдек, айбланувчи яна 10 нафар фуқаронинг пулини ўмарган. Жабрланувчиларга жами 133 миллион 629 минг сўм зарар етказилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.