Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ бевосита кетиш олдидан топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанецнинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради.

ЎФА баёноти

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди

Шунингдек, терма жамоа қишки йиғин доирасида Дубай шаҳрига етиб боргач, делегациянинг барча аъзолари ПЗР тест топширган. Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат жавоб қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлаган. Карантин муддати якунига етгач, футболчи қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб, кейинги машғулотлари режа қилинади.

Ўзбекистон мазкур йиғин доирасида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши керак эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ танг вазият туфайли Япония 21 январь кунига белгиланган учрашувни бекор қилишни сўраганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Малайзия (5:1) устидан ғалаба қозониб, Иорданияга қарши ўйинда (0:3) енгилди. Ноябрь ойида эса Грузияга кичик ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди.