«Хавфсиз» смартфон тақдим этилди: камера ва GPS йўқ

«Хавфсиз» смартфон тақдим этилди: камера ва GPS йўқ

Американинг Benco бренди остида танилган «INONE Technology» компанияси бошқа смартфонларга ўхшамайдиган қурилмасини тақдим этди — Benco V80s. Смартфонда камера ва GPS йўқ, ёзмоқда «GSMarena».

Ишланма муаллифлари бу смартфон ўз шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳамма нарсадан устун қўювчи одамлар учун мўлжалланган, дейишмоқда.

Мазкур смартфон фойдаланувчиларини вирусли дастурлар, масалан, malware surveillance воситасида кузатиш имконсиз, дейилмоқда.

Камера ва GPS йўқлигини ҳисобга олмаганда, бу смартфон бошқаларидан деярли фарқ қилмайди.

4G стандартни қўллайди, 6,517 дюймли экран (1600×720 пиксел)га эга.

Бармоқлар сканери бор, саккиз ядроли Imagination GE8322 процессори 1,6 ГГц частотада ишлайди, оператив хотираси — 3/4 ГБ, ички хотираси — 32/64 ГБ.

Benco V80s да microSD карталар учун слот мавжуд, батареяси сиғими — 5000 мАс.

Смартфон Android 11 амалий тизимида ишлайди.