“Омикрон” илгариги мутацияларга қараганда юқумлироқ, лекин аксариятда енгил кўринишда ўтади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларни ваҳимага берилмасликка чақирди

“Омикрон” илгариги мутацияларга қараганда юқумлироқ, лекин аксариятда енгил кўринишда ўтади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларни ваҳимага берилмасликка чақирди

Ўзбекистон, Тошкент – Sangzor.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбекистонликлардан ковидга чалинганлар сони ошаётгани боис ваҳимага берилмасликни сўрамоқда. Вазирлик маълум қилишича, коронавируснинг “омикрон” штамми туфайли келиб чиққан касаллик кўпчиликда енгил шаклда ўтмоқда.

"Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бормоқда. Бу аҳолида ташвиш уйғотмоқда. Ҳақиқатан ҳам, вируснинг янги штамми олдинги мутацияларга нисбатан юқумлироқ, лекин кўп ҳолларда касаллик енгил шаклда ўтиб, асосан респиратор белгиларда намоён бўлади. Шу боис ҳамюртларимиздан ваҳимага берилмасликни, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланишни сўраймиз", - дея таъкидламоқда вазирлик.

Эслатиб ўтамизки, бугун мамлакатда янги антирекорд ўрнатилди. Ўзбекистонда коронавирус ҳолатларининг суткалик кўпайиши 1037тага етди. Ўтган кун билан солиштирганда, 125та беморга ўсиш кузатилган.